Июнь ойининг энг зўр смартфонлари рейтинги :: UZTOR.PW Лучший трекер в зоне TAS-IX!
Регистрация ·
Имя: Пароль:  
· Забыли пароль?

Навигация по Торрент раздачам и Форум

 Июнь ойининг энг зўр смартфонлари рейтинги

Главная  Новости и проекты  Новости в сети  Новости дня
 
Автор Сообщение
  • Moki ®
  • Не в сети
  • 5061
  • VIP пользователь

  • Пол: Мужской

  • Стаж: 10 месяцев

  • Сообщений: 67

  • Провайдер: UzOnline UzOnline

  • Карма: 331


  • Наличие запрета:

  • Награды: 7 (Подробнее)
    Активный сидер 1 (Количество: 1) Знаменитость форума 2 (Количество: 1) Игроман (Количество: 1) Легенда (Количество: 1) Ни дня без новостей (Количество: 1)
  • Создавать темы 17-Июл-2019 23:00

    Июнь ойининг энг зўр смартфонлари рейтинги Xiaomi компанияси CC9 яратилгани ҳақида эълон қилди — компаниянинг ёш аудиторияга мослаштирилган смартфонлар янги сериясидаги биринчи модель. Ушбу қурилма Mi 9 флагманини эслатиб юборади. Унинг кўриниши металл ва шиша қоришмаси асосида жилоланиб турадиган қилиб яратилган.
    Смартфоннинг асосий ўзига хослиги — унинг камералари. Xiaomi Mi CC9'да улар 4та: 32 Мp селфи-модуль ва 48, 16 ва 12 Mp датчикларга эга уч камерали асосий модуль. Ускунанинг олд панелида бармоқ сканери мавжуд бўлган 6,2-дюймли FHD+ экран жойлаштирилган. Ички тузилмаси — Snapdragon 730 процессори, 8 GB'гача оператив ва 256 GB'гача ички хотирага эга бўлади.
    Техник тавсиф
    Дисплей: 6,2 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
    Процессор: Snapdragon 730.
    Хотира: 4GB дан 8 GBгача тезкор, 64дан 256 GB доимий хотира.
    Камера: асосий — 48 + 16 + 12 Мp, фронтал — 32 Мp.
    Аккумулятор: 4 000 mА·s.
    Операцион тизим: Android 9.0 Pie (MIUI 10).
    Xiaomi Mi CC9 корпуси ранги, нарх ва бошқа хусусиятлари ҳақидаги қўшимча маълумотлар CC сериясининг бугун, 2 июль куни бўлиб ўтадиган тақдимотида ойдинлашади.
    Samsung тақдим этган янги Galaxy M40 смартфони экранида камера тирқишига флагман хоҳлаган, аммо унга ортиқча пул сарфлашни истамаётган қизиқувчиларни ўзига жалб қилади. Galaxy M40 экрани ҳажми 6,3-дюйм ва у Full HD+'ни қўллаб қувватлайдиган IPS-дисплейдир. Унинг чап бурчагида 16-мегапикселли селфи-камеранинг юмалоқ тирқиши мавжуд.
    Смартфонни рамкасиз деб атаса ҳам бўлади: экран ускуна олд томонининг 91,8 фоизини банд қилган. Бундан ташқари, Screen Sound технологияси ёрдамида Galaxy M40 дисплей вибрацияси орқали ҳамсуҳбатнинг овозини ёқиши мумкин.
    Смартфоннинг ички қисмида саккиз ядроли Snapdragon 675 процессор, 6 GB оператив хотира ва маълумотларни сақлашга мўлжалланган 128 GB сиғим мавжуд, уни флешкардлар орқали 512 GB'гача кенгайтириш мумкин. Орқа томони — 32, 8 ва 5 Мp сезиш қобилиятига эга 3 асосий камера, шунингдек, бармоқ изи сканери. Аккумулятор сиғими 3 500 mА∙s'ни ташкил этади.
    Doogee S90 Pro Doogee компанияси S90 Pro борасида анонсларни тақдим этди — S90 модулидаги смартфоннинг янада кучлироқ версияси. У телефон-трансформердир, яъни қўшимча модуллар ёрдамида уни портатив ўйин қурилмаси, рация, пауэрбанк ва ҳаттоки тунги кузатув ускунасига айлантириш мумкин. Pro-версия олдингисидан ўзининг кучлироқ процессори, тез қувват олиш функцияси ва 5G модули билан фарқ қилади. Бундан ташқари, янги киритилган майда буйруқлар ҳам мавжуд. Тасвирга олиш модуллари ички магнитлар ёрдамида ускунага маҳкамланади.
    Смартфон 6,18-дюмли Full HD+ дисплей билан таъминланган. Фронтал камера ва овоз кучайтиргич экраннинг юқори қисмидаги тирқишга жойлаштирилган. Корпус IP68 стандартига мувофиқ сув ва ҳаводан ҳимояланган. Смартфон қирралари зарбага чидамли қилиб ишланган, ерга тушганда синмайди, деб таъкидланади.
    Ички жойлашув — MediaTek Helio P70 процессори, 6 GB оператив ва 256 GB ички хотира, шунингдек аккумулятор 5 050 mA·s сиғимли. Ускуна ички хотира ҳажмини micro-SD форматидаги карта орқали 256 GB'гача кенгайтириш имконини бера олади. Умуман олганда, смартфон экстремаллар ва саёҳатчиларни қизиқтира олади.Blackview BV9700 Pro Экстремаллар, спортчи ва туристлар учун яна бир смартфон бу сафар Blackview компанияси томонидан тақдим этилди. Унинг сув ва зарбага чидамли корпуси MIL-STD-810G ҳарбий стандартларга мувофиқ сертификатлаштирилган ва гаджетдан жуда паст ва юқори ҳароратли шароитларда ҳам бирдай фойдаланиш имконини беради.
    Ускуна экрани 5,84-дюмли, FHD+ IPS, 16-мегапикселли камера учун кесимга эга. Орқа панели — 16 ва 8 Mp сезиш қобилиятига эга иккиталик камера.
    Смартфоннинг ички тузилиши — MediaTek Helio P70 процессори, 6 GB оператив хотира ва 128 GB ички сиғим. Ускуна 4 380 mA·s аккумуляторга эга, симсиз қувватлантириш тизими мавжуд ва хотира ҳажмини флешкард орқали 256 GB’гача ошира олади.
    Техник тавсиф
    Дисплей: 5,84 дюм, 2 280 × 1 080 пиксел.
    Процессор: MediaTek Helio P70.
    Хотира: 6 GB тезкор, 128 GB доимий.
    Камера: асосий — 16 + 8 Mp, фронтал — 16 Mp.
    Аккумулятор: 4 380 mA·s.
    Операцион тизим: Android 9.0 Pie.

    _________________
    Показать сообщения:    
    Главная  Новости и проекты  Новости в сети  Новости дня

    Текущее время: 18-Окт 08:14

    Часовой пояс: UTC + 5



    Вы не можете начинать темы
    Вы не можете отвечать на сообщения
    Вы не можете редактировать свои сообщения
    Вы не можете удалять свои сообщения
    Вы не можете голосовать в опросах
    Вы не можете прикреплять файлы к сообщениям
    Вы не можете скачивать файлы